«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Керрик «Челси»га қарши баҳсда жамоаси мағлуб бўлган тақдирда ҳам истеъфога чиқарилмайди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти ҳозирча мутахассисни лавозимидан озод қилишни режалаштирмаяпти. Клуб раҳбарлари халқаро танаффус бошланишини кутиб, шундан кейингина Керрикнинг келажаги бўйича қарор қабул қилмоқчи.
Англия Премер-лигасининг 9-тури доирасидаги «Челси» — «Манчестер Юнайтед» баҳси 31 октябр куни бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланадиган беллашувда бош ҳакамнинг дастлабки ҳуштаги янграйди.
Маълумот учун, «Челси» баҳс олдидан Премер-лига турнир жадвалида 5-ўринни, «Манчестер Юнайтед» эса 17-поғонани эгаллаб турибди.