Transfermarkt маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» футболчи учун €145 млн тўлаган. Аввалги рекорд ҳам шу ёзда ўрнатилганди — «Ноттингҳэм Форест»дан Эллиот Андерсон €135 млн эвазига харид қилинган.
«Манчестер Сити» тарихидаги энг қиммат трансферлар:
Энцо Фернандес — «Челси» → «Манчестер Сити» — €145 млн
Эллиот Андерсон — «Ноттингҳэм Форест» → «Манчестер Сити» — €135 млн
Жек Грилиш — «Астон Вилла» → «Манчестер Сити» — €117,5 млн
Эслатиб ўтамиз, Фернандес «Челси» сафида 2023 йил январидан буён ўйнаб келганди. У Лондон клубида 170 та учрашувда 31 та гол ва 30 та ассист қайд этган.