25 ёшли нидерландиялик яримҳимоячи Квинтен Тимбер Англия Премер-лигасида «Кристал Пэлас» сафида тўп тепади. Тимбер Лондон клуби билан 2031 йил июнигача амал қиладиган шартнома имзолади.
Тransfermarkt маълумотларига кўра, «Кристал Пэлас» футболчи учун «Марсел»га 20 млн евро тўлаган.
Квинтен Тимбер «Арсенал» ҳимоячиси Юрриен Тимбернинг эгизак укаси ҳисобланади.
Ма;лумот учун, Тимбер 2025/26 йилги мавсумда Франция чемпионатида «Марсел» сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та сариқ карточка олди. У ушбу баҳсларда гол ёки голли узатма қайд этмади.