Италия клуби Педро Гонсалвешни «Спортинг»дан, Уилфрид Нионтони эса «Лидс»дан ижарага олди.
28 ёшли Гонсалвеш «Фиорентина»га 2,5 миллион евро эвазига ижарага ўтди. Шартномада футболчини 22,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Айрим спорт шартлари бажарилса, бу банд мажбурий харидга айланиши мумкин.
22 ёшли Нионто эса «Фиорентина» сафида бир мавсум ижара асосида тўп тепади. Италияликлар футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқига эга. Ижара ҳақи, бонуслар ва трансфер суммаси ҳисобга олинганда, келишувнинг умумий қиймати 21 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Гонсалвеш вингер ва яримҳимоячи сифатида, Нионто эса ҳужумчи ва вингер позицияларида ҳаракат қилади.