25 ёшли футболчи Неил Ал Айнауи «Рома»дан ижара асосида Германия клубига ўтди. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун, Ал Айнауи «Рома» сафида барча турнирларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. У аввал Франциянинг «Ланс» ва «Нанси» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Марокаш миллий жамоаси сафида эса яримҳимоячи 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. У 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун миллий жамоа таркибига киритилганди.
Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.