Италиянинг «Интер» ва Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клубларида ўйнаган 33 ёшли яримҳимоячи Марсело Брозович фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Брозовичга «Фиорентина», «Трабзонспор» ва «Ал Иттиҳод» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Брозович сўнгги уч мавсумни «Ан Наср» сафида ўтказди. У Саудия клуби таркибида жами 124 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.
Тransfermarkt маълумотларига кўра, тажрибали яримҳимоячининг бозор қиймати 8 млн еврога баҳоланмоқда.