Габриэл Мартинелли «Арсенал»дан «Ал Ҳилол» клубига ўтди.
Саудия клуби 25 ёшли вингер трансферини расман эълон қилди. Томонлар 4 йиллик шартнома имзолади.
Аввалроқ бразилиялик футболчининг трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил қилиши хабар қилинганди. Бу «тўпчилар» тарихидаги энг қиммат сотув ҳисобланади.
Мартинелли ўтган мавсумда АПЛда 30 та баҳсда майдонга тушди. У ҳар бир ўйинда ўртача 35 дақиқа майдонда бўлди, жами 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Мартинелли — «Ал Ҳилол» футболчиси
Футбол
3 сентябр, 13:08
25+
Бразилиялик 25 ёшли вингер «Арсенал» тарихидаги энг қиммат «учирма»га айланди.
Foto: Al Hilal
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади