Италияда Футбол федерацияси томонидан ўтган мавсумда ўзини энг яхши кўрсатган ўйинчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тақдирлаш учун ташкил этилган Gran Galà del Calcio маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда 2025/26 йилги чемпионат якунларига кўра А Сериянинг рамзий жамоаси тузилди. Унга қуйидаги ўйинчилар киритилди:
Дарвозабон: Миле Свилар («Рома»);
Ҳимоячилар: Федерико Димарко («Интер»), Алессандро Бастони («Интер»), Мануэл Аканжи («Интер»), Марко Палестра («Каляри»);
Яримҳимоячилар: Скотт Мактоминей («Наполи»), Лука Модрич («Милан»), Ҳоқон Чалхонўғли («Интер»);
Ҳужумчилар: Нико Пас («Комо»), Дониэлл Мален («Рома»), Лаутаро Мартинес («Интер»).
Аввалроқ лиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси эълон қилинганди.
Модрич, Пас, «Интер»дан 5 футболчи — А Серия-2025/26 рамзий жамоаси эълон қилинди
Футбол
3 сентябр, 15:32
Таркиб 4-3-3 схемаси кўринишига эга бўлди.
Foto: Getty Images
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади