«Интер» ҳимоячиси Федерико Димарко Италия футболчилари ассоциацияси талқинига кўра, А Сериянинг 2025/26 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Gran Galà del Calcio тақдирлаш маросими чоршанба куни Миланда бўлиб ўтди. Турли номинациялардаги ғолиблар футболчиларнинг тўғридан-тўғри овоз бериши орқали аниқланди.
Димарко 2025/26 йилги мавсумда «Интер» сафида Италия чемпионлигини қўлга киритди. 28 ёшли ҳимоячи А Сериянинг 35 та баҳсида 7 та гол уриб, 16 та голли узатмани амалга оширди ва чемпионатнинг энг яхши ассистентига айланди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади