Телебошловчи ва «Арсенал» клуби мухлиси ҳисобланган Пирс Морган Чемпионлар Лигаси умумий босқичи қуръасини «тўпотарлар» учун осон деб ҳисобламоқда.
«Чемпионлар Лигасининг қуръаси жуда осон бўлди (осон рақиблар тушди — таҳрир.)», – деб ёзди Морган ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Умумий босқичда Лондон клуби «Реал» (уйда), «Бавария» (сафарда), «Боруссия Дортмунд» (уйда), «Бетис» (сафарда), «Лилл» (уйда), «Наполи» (сафарда), «Сабаҳ» (уйда) ва Праганинг «Славия» (сафарда) клублари билан баҳс олиб борадиган бўлди.
Ушбу мавсумдан бошлаб, клубнинг ўз майдонида кетма-кет уч мавсум бир хил рақиб билан ўйнашини истисно этувчи қоида кучга кирди - шу тариқа, «Арсенал» «Сан-Сиро»да «Интер»га рўбарў келишдан қутулиб қолди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум мусобақа финалида лондонликларни мағлуб этган «ПСЖ» (1:1 (4:3 пеналтилар сериясида) ғолибликни қўлга киритган.