«Арсенал» 17 ёшли грузиялик яримҳимоячи Андриа Бартишвили трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Томонлар трансфер бўйича келишувга эришган. Битим қиймати 4,5 млн еврони ташкил этади.
Бартишвили келаси ҳафта Лондонда тиббий кўрикдан ўтади ва «Арсенал» билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Футболчи 18 ёшга тўладиган 2027 йилдан бошлаб Лондон клуби сафида фаолият юритади.