Бугун
1
Ўзбек

«Челси» ЕЧЛ финалидан сўнг «Арсенал»ни тролл қилди

Футбол
31 май, 08:50
«Кўклар» Чемпионлар лигасини ютган Лондоннинг ягона клуби бўлиб қолмоқда.
«Челси» ЕЧЛ финалидан сўнг «Арсенал»ни тролл қилди
Foto: Getty Images
30.05.2026 AP Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ (4) 1 : 1 (3) Арсенал Арсенал

«Челси» ҳамшаҳари «Арсенал»нинг Чемпионлар Лигаси финалларидаги омадсизликларига ҳазиломуз муносабат билдирди.

Микел Артета бошқараётган жамоа турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида «ПСЖ»га (1:1, пен — 3:4) мағлуб бўлди. Бунгача «тўпчилар» 2006 йилги финалда «Барселона»га (1:2) ҳам ютқазганди.

Шу тариқа, «Челси» ҳамон Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Лондоннинг ягона клуби бўлиб қолмоқда. «Кўклар» ушбу мусобақада 2012 ва 2021 йилларда зафар қучган.

Ўйиндан кейин клуб ўз музейига таклиф қилди. Хабарда Европа клублар футболидаги энг нуфузли соврин — Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати кубоги сурати кўрсатилган.

«Лондондаги Совринлар уйига ташриф буюринг. «Стэмфорд Бриж» стадиони бўйлаб экскурсияни ҳозироқ банд қилинг», — дейилади «Челси» хабарида.

"Chelsi" yutgan YCHL bosh sovrini
Foto: Chelsea FC

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Арсенал Арсенал
  • Челси Челси
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар