Бугун
30
Ўзбек

Габриэл: «Бу оғриқли, аммо жамоамиз ва бу мавсумда эришган ютуқларимиздан фахрланаман»

Футбол
31 май, 13:45
ЕЧЛ финалида ҳал қилувчи пеналтини ноаниқ амалга оширган «Арсенал» ҳимоячиси пост қолдирди.
Габриэл: «Бу оғриқли, аммо жамоамиз ва бу мавсумда эришган ютуқларимиздан фахрланаман»
Foto: Getty Images
30.05.2026 AP Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ (4) 1 : 1 (3) Арсенал Арсенал

«Арсенал» марказий ҳимоячиси Габриэл Магаляэс Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.

«ПСЖ» билан баҳс асосий вақтда 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса «тўпчилар» 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бразилиялик футболчи серияда бешинчи бўлиб тепди ва пеналтини аниқ амалга ошира олмади. Натижада парижликлар қаторасига иккинчи чемпионликка эришди.

«Бу оғриқли, лекин мен жамоамиз ва бу мавсумда бирга эришган барча ютуқларимиздан фахрланаман.

Ҳар қадамда қўллаб-қувватлаган ажойиб мухлисларимизга раҳмат. Сизлар АПЛдаги чемпионликни биз билан бирга нишонлаш ва параддан завқ олишга лойиқсиз! Кейинги мавсумда кўришамиз!»
— деб ёзган Магаляэс.

Бугун, 31 май куни «Арсенал» Англиядаги чемпионлик шарафига парад ўтказди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар