«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Антони Марсиал АПЛга қайтиши мумкин. Бу ҳақда derbyderbyderby.it хабар берди.
Франциялик футболчининг янги жамоаси Англиянинг «Эвертон» клуби бўлиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти 30 ёшли ҳужумчининг эркин агент мақомида эканига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, томонлар ҳозирда фаол музокара олиб бормоқда. Бироқ ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
«Манчестер Юнайтед» билан 2024 йилда хайрлашганидан кейин фаолияти пасайишда давом этаётган Марсиал учун «Эвертон»га ўтиш ўзини қайта тиклаш имконияти бўлиши мумкин.
Бунгача «Эвертон» Деле Аллининг ҳам фаолиятини қайта жонлантиришга уринганди. Бироқ бу тажриба муваффақиятсиз якунланган.
Аввалроқ «Эвертон» Жек Грилишни яна ўз сафига қўшиб олгани маълум қилинганди.