Бугун
11
Ўзбек

«Челси» Гарнерни сотиб олишга уринган

Футбол
3 сентябр, 07:00
Лондон клуби трансфер ойнаси ёпилишидан аввал 25 ёшли яримҳимоячи учун таклиф юборган.
«Челси» Гарнерни сотиб олишга уринган
Foto: Getty Images

«Эвертон» яримҳимоячиси Жеймс Гарнер Лондоннинг «Челси» клубига қизиқ бўлган. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.

Манбага кўра, «Челси» трансфер ойнаси ёпилишидан аввал 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга уринган. Лондон клуби Гарнер учун 75,4 миллион евро тўлашга тайёр бўлган. Бироқ «Эвертон» трансфер ойнаси ёпилишига оз вақт қолганида бундай таклифларни кўриб чиқишдан бош тортган.

«Эвертон» Гарнерни 2022 йилда «Манчестер Юнайтед»дан 10 миллион евродан кўпроқ эвазига сотиб олган. Яримҳимоячи ушбу мавсумда учта баҳсда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракат қайд этмади.

Гарнернинг «Эвертон» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Эвертон Эвертон
Бугунги янгиликлар