«Индепендиенте дел Вале» ҳужумчиси Хуан Ангуло фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттиради. 18 ёшли эквадорлик футболчи «Сандерленд» сафига қўшилди.
Клублар узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришди. Тransfermarkt маълумотларига кўра, трансфер қиймати €5,85 млнни ташкил қилган. Ангуло «Сандерленд» билан 2031-йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.
Ангуло ушбу мавсум Эквадор чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
АПЛнинг икки туридан сўнг «Сандерленд» 3 очко билан турнир жадвалининг 11-ўрнида бормоқда.