УEФА Чемпионлар лигаси саралаш босқичи плей-офф жавоб учрашувидан кейин юзага келган можаро юзасидан «Фенербаҳче» яримҳимоячилари Маттео Гендузи ва Мейсон Гринвуд, шунингдек, клубга нисбатан интизомий иш очди.
«Лион»га қарши баҳс Францияда бўлиб ўтди ва туркияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланган эди.
Якуний ҳуштакдан сўнг аввал «Марсел»да ўйнаган Гендузи ғалабани фаол нишонлади. У трибуналар томон бориб, «Олға, «Марсел»!» дея ҳайқирди ва номақбул ишора қилди. Футболчи трибуналар остидаги йўлакка кирганидан кейин эса жамоалар футболчилари ва ходимлари ўртасида тўқнашув юзага келди.
Шунингдек, учрашув олдидан Гендузи трибунадаги мухлисларнинг провокацияларига ўрта бармоғини кўрсатгани ҳақида ҳам хабар берилганди.
«Фенербаҳче» баёнотида клуб УEФАнинг тегишли органларига футболчилар ва жамоа манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур далил ва ҳужжатларни тақдим этишини маълум қилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади