Бугун
11
Ўзбек

«Навбаҳор» — «Динамо» ўйини 17 сентябр куни бўлиб ўтади

Футбол
3 сентябр, 03:25
Дастлаб беллашув 19 сентябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
«Навбаҳор» — «Динамо» ўйини 17 сентябр куни бўлиб ўтади
Фото: FC Dinamo
19.09.2026, 11:00 Ўзбекистон Суперлигаси Навбаҳор Навбаҳор - : - Динамо Динамо

Суперлига 22-тур доирасидаги «Навбаҳор» — «Динамо» ўйини 17 сентябр кунига кўчирилди. Бу ҳақда самарқандликлар матбуот хизмати хабар берди.

«Намангандаги ўйин икки клубнинг учрашув санасини 19 сентябрдан 17 сентябрга ўтказиш борасидаги келишувидан кейин ЎзПФЛ томонидан 17 сентябр кунига кўчирилди. Шу тариқа, ушбу беллашув 17 сентябр куни бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, айни вақтда «Навбаҳор» Суперлига турнир жадвалида 37 очко билан 3-ўринни банд этиб турибди. «Динамо» эса 26 очко тўплаган ҳолда 8-поғонадан жой олган.

Аввалроқ «Навбаҳор» 8 йилдан сўнг илк бор кетма-кет бешта ғалабага эришгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар