Ўзбекистонлик ҳакамлар ва расмийлар Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-тур учрашувларида ишлайди. Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар берди.
Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 15 сентябр куни БААда бўлиб ўтадиган «Ал Айн» ва «Ан Наср» жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб боради.
Бош ҳакам: Илгиз Танташев;
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин;
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.
Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик мутахассис Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг дастлабки тур ўйинларига тайинланди:
14 сентябр куни Саудия Арабистонида ўтадиган «Ал Қодисия» ва «Ал Васл» баҳсида Владислав Сейтлин ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажаради.
16 сентябр куни Таиландда бўлиб ўтадиган «Порт» ва «Виссел Кобе» учрашувида Валентин Коваленко ҳакамлар назоратчиси сифатида фаолият олиб боради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади