3-5 сентябр кунлари Суперлигамизда 20-тур учрашувлари ўтказилади.
Яна эътибор бўлажак тур жуфтликларига қаратилиши табиий ҳол. Шубҳасиз, олдинда сиз билан бизни муҳим ва қизиқарли беллашувлар кутяпти.
Мухлислар меҳрини қозонган собиқ футболчи Артём Филипосян 20-тур жуфтликлари борасида ўз фикрларини билдирди.
3 сентябр.
19:00. ОКМК — Хоразм
ОКМК ва «Хоразм» учрашуви иккала жамоа учун қийин кечиши аниқ. «Хоразм» ҳам яхши жамоа, шаклланган. ОКМК жамоаси эса 3 та ўйиндан бери ютолмаяпти. Мен ушбу учрашувда ОКМК ғалаба қозонади, деб ўйлайман.
4 сентябр.
18:00. Бунёдкор — Сурхон
«Бунёдкор» жамоаси ҳозирги кунда жуда ёмон аҳволда. Улар анча ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. «Сурхон» жамоаси Анвар Ғофуров қўл остида яхши футбол намойиш этяпти. Ушбу ўйинда «Сурхон» жамоаси ғалаба қозонади, деб ўйлайман.
19:00. Навбаҳор — Локомотив
«Навбаҳор» Темур Кападзе бошчилигида яхши ўйин кўрсатмоқда. Икки марта «Насаф»ни бежизга ютмади. «Локомотив» ҳам яхши жамоа, улар ҳам ажойиб ўйин намойш этяпти. Бу учрашувда «Навбаҳор» жамоаси ғалаба қозонади. Мухлислари ҳам ажойиб.
19:00. Насаф — Нефтчи
«Насаф» ўз уйида жуда яхши ўйин намойш этади. Бугунги кунда «Насаф»ни кўп яхши ўйинчилар тарк этган. Шунга қарамай, Рўзиқул Бердиев «Насаф»ни яхши бошқаряпти. Ўйинини кўрдим, кўп жойларда омади келмаяпти. «Нефтчи» пешкадам, кучли жамоа ва яхши футболчилар йиғилишган. Лекин «Нефтчи»га шу учрашувда қийин бўлиши аниқ. Фикримча, бу ўйин дуранг бўлади.
20:15. Пахтакор — Андижон
«Пахтакор» ҳамиша чемпионлик учун курашади. Агар бўлажак беллашувда ғалаба қозона олишмаса чемпионлик сари имконияти пасайиб боради. Шунинг учун «Пахтакор» ғалаба қозонади, деб ўйлайман. «Андижон» яхши жамоа, яхши ўйинчилар йиғилишган. Янги мураббий қўл остида «Андижон» яхши кўтарилди.
5 сентябр
18:00. Сўғдиёна — Машъал
«Сўғдиёна» жамоаси охирги ўйинларда яхши очко тўплади. Бекордан пастки жойдан кўтарилмади. «Машъал»да Сергей Лушан қўлидан келганича ҳаракат қиляпти. Бу учрашувда «Сўғдиёна» ғалаба қозонади.
18:00. Қўқон-1912 — Динамо
Мазкур баҳсда «Қўқон-1912»га ғалаба зарур, деб ўйлайман. Сабаби, улар пастки поғоналардан бирида боришяпти. Лекин уларга жуда қийин бўлади. Боиси, «Динамо» ҳам яхши ўйин намойш этмоқда. Ушбу учрашувда дуранг бўлса керак.
20:15. Қизилқум — Бухоро
Бу ўйин жуда яхши кечади. Сабаби дерби бўлади. «Бухоро» бу йил ажойиб таассурот қолдирмоқда. Александр Хомяков «Бухоро»ни зўр шакллантирди. «Қизилқум» ҳам яхши жамоа. Улар уйда яхши ўйин намойш этяпти. Охирги турда «Насаф»ни ютди. Бу жуфтликда «Бухоро» ғалаба қозонади.