Бугун
11
Ўзбек

Кейруш яна Гана миллий жамоаси бош мураббийлигига қайтди

Футбол
3 сентябр, 04:10
    1
73 ёшли португалиялик мутахассис июл ойи бошида ганаликлар билан хайрлашганди.
Кейруш яна Гана миллий жамоаси бош мураббийлигига қайтди
Фото: Getty Images

Гана футбол ассоциацияси Карлуш Кейрушнинг яна миллий жамоа бош мураббийи бўлиши борасида келишувга эришилганини эълон қилди.

73 ёшли португалиялик мутахассис июл ойи бошида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Колумбияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг Гана миллий жамоасини тарк этганди.

Ганаликлар гуруҳ босқичида Панамани 1:0 ҳисобида мағлуб этган, Англия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ва Хорватияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Маълумот ўрнида, сентябр ойида Гана 2027 йилги Африка Миллатлар Кубоги саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди. «Қора юлдузлар» Кот-д’Ивуар, Гамбия ва Сомали билан бир гуруҳдан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Гана Гана
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар