Бугун
11
Ўзбек

Темур Кападзе — aвгуст ойининг энг яхши мураббийи

Футбол
3 сентябр, 05:36
    5+
«Навбаҳор» устози август ойида жамоаси билан 5 та ўйинда 5 та ғалаба қайд этган эди.
Темур Кападзе — aвгуст ойининг энг яхши мураббийи
Foto: PFL

ПФЛ ахборот хизматининг хабар беришича, «Навбаҳор» бош мураббийи Темур Кападзе август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Кападзе август ойида жамоаси билан 5 та ўйинда 5 та ғалаба қайд этиб, тўплар нисбатини 13:4 кўринишида қайд этди.

Ушбу номинацияда Кападзега қуйидаги мутахассислар рақобатчи бўлди:

Ислом Исмоилов («Нефтчи») — 5 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар фарқи — 12:4.

Александр Хомяков («Бухоро») — 5 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг. Тўплар фарқи — 11:5.

Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна») — 5 ўйин, 4 ғалаба, 1 мағлубият. Тўплар фарқи — 9:6

.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар