Босния ва Ҳерсеговина миллий жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
Жеконинг сўзларига кўра, 2 октябр куни Миллатлар лигаси доирасида Швецияга қарши баҳс унинг миллий жамоадаги сўнгги ўйини бўлади.
«2 октябр куни Швецияга қарши баҳсда миллий жамоамиз сафидаги навбатдаги ва сўнгги ўйинимни ўтказаман. Фаолиятимда бу футболкани ҳар сафар кийганимда ҳис қилган фахрим билан тенглаша оладиган ҳеч нарса бўлмаган», — деб ёзди Жеко.
Маълумот учун, 40 ёшли ҳужумчи Босния ва Ҳерсеговина миллий жамоаси сафида қарийб 20 йил давомида 151 та баҳсда майдонга тушган.
Жеко 2014 йилги жаҳон чемпионатида Босния ва Ҳерсеговинанинг илк бор иштирок этганини фаолиятидаги энг бахтли лаҳзалардан бири сифатида тилга олди. Шунингдек, Уелс дарвозасига урган голи ва март ойида Италияга қарши баҳсдаги воқеаларни ҳам эслади.
«Миллий жамоада ўйнаш мен учун футболдаги энг ҳиссиётли воқеа бўлди. Энди четга чиқиш вақти келганини ҳис қиляпман», — деди Жеко.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади