Бугун
215
Ўзбек

«ПСЖ» 2007 йилда қайд этган энг ёмон стартини такрорлади

Футбол
5 сентябр, 00:15
Ўша мавсум парижликлар Франция чемпионатининг якуний турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаган.
«ПСЖ» 2007 йилда қайд этган энг ёмон стартини такрорлади
Фото: Getty Images
04.09.2026 FT Лига 1 Франция ПСЖ ПСЖ 1 : 2 Монако Монако

Парижнинг «ПСЖ» клуби Лига 1нинг 3-турида «Монако»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, парижликлар уч турдан сўнг атиги 2 очко жамғарди — икки дуранг ва бир мағлубият. «ПСЖ» тарихида Қатар шайхлари сармояси даврида, яъни 2011 йилдан буён бундай камтарона старт ҳали кузатилмаганди.

Пойтахт клуби сўнгги марта бундан ҳам ёмонроқ мавсум бошланишини 2007 йилда қайд этган. Ўшанда ҳам «ПСЖ» уч турдан сўнг 2 очкога эга бўлган.

Ўша мавсум парижликлар Франция чемпионатининг якуний турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб, 38 та учрашувда жами 43 очко тўплаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Монако Монако
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар