Бугун
15
Ўзбек

«Челси» Эссугуни «Страсбург»га ижарага берди

Футбол
1 сентябр, 19:16
Португалия ёшлар жамоаси яримҳимоячиси янги мавсумни Францияда ўтказади.
«Челси» Эссугуни «Страсбург»га ижарага берди
Foto: Strasbourg

Дариу Эссугу «Челси»дан «Страсбург»га ўтди.

Франция клуби 21 ёшли яримҳимоячини бир мавсумга ижарага олганини маълум қилди.

Португалия ёшлар жамоаси футболчиси 2025 йил ёзида Лондон клубига қўшилганди. Ўтган мавсумда у Англия Премер-лигасида 3 та баҳсда иштирок этди, аммо голли ҳаракатларни амалга оширолмади.

Эссугу фаолияти давомида «Спортинг» ва «Лас-Палмас» клубларида ҳам ўйнаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Страсбур Страсбур
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар