«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг ғолиб жамоа президенти Носир Ал Хилайфийни табриклади.
«Носир, мен Алекс Фергюсонман.
Баракалла, бу сизлар учун оғир кеча бўлди. Аммо сизлар футбол ўйнаб, ғалаба қозондингиз.
Таътилдан завқланинг, сиз бунга муносибсиз», — дея Фергюсоннинг табрикидан иқтибос келтиради L'Équipe.
