2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Эрон миллий жамоаси мундиал олдидан тантанали равишда кузатилди.
Euronews хабарига кўра, Теҳрон шаҳрида ўтказилган маросимда кўплаб мухлислар иштирок этган. Тадбир давомида Эрон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионати учун тайёрланган янги формаси ҳам намойиш этилди.
Шунингдек, маросим вақтида сиёсий мазмундаги, АҚШга қарши йўналтирилган шиорлар ҳам янграгани айтилмоқда.
Аввалроқ Эрон миллий жамоаси АҚШга кириш учун визаларни олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жамоа гуруҳ босқичидаги барча баҳсларини айнан АҚШ ҳудудида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мекcикада бўлиб ўтади ва мусобақа келаси ҳафта старт олади.
Маълумот учун, Эрон миллий жамоаси G гуруҳидан жой олган бўлиб, Белгия, Миср ва Янги Зеландия миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.