Live
2
Ўзбек

Гвардиола: «Чемпионлар лигаси «Барселона»нинг лойиҳаларни барбод қилиши мумкин»

Футбол
6 июн, 10:00
Мутахассис «Барса» мавсумни фақат EЧЛ натижалари билан баҳоламаслиги кераклигини айтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Гвардиола: «Чемпионлар лигаси «Барселона»нинг лойиҳаларни барбод қилиши мумкин»
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Барселона»нинг сўнгги мавсумдаги натижалари ҳақида фикр билдириб, Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликлар сабаб шошқалоқ хулосалар чиқарилмаслиги кераклигини таъкидлади.

«Ла Масия» тарбияланувчилари ҳақида гапирган мутахассис каталонияликлар сўнгги икки йилда жуда яхши ўйин намойиш этганини қайд этди.

«Ла Масия футболчилари, улар бу ерда туғилганми ёки йўқми, барибир «Барселона»нинг бир қисми. Улар ҳаммасини жуда яхши бажармоқда. Жамоа икки ажойиб йилни ўтказди.

Чемпионлар лигаси лойиҳаларни барбод қилиши мумкин. Умид қиламанки, «Барселона» билан бундай ҳолат юз бермайди. Турнирда ғалаба қозониш учун мавсум якунига жароҳатларсиз етиб бориш керак. Ҳакамларнинг таъсири ҳам жуда катта.

Улар Чемпионлар лигаси финалига чиқмагани ёки мусобақада ғолиб бўлмагани учун мавсумни ёмон деб ҳисобламаслиги керак», — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг йирик муваффақиятларидан бир қисмини айнан «Барселона»да қўлга киритган.

Маълумот учун, каталонияликлар сўнгги мавсумларда ёш футболчиларга катта ишонч билдириш орқали жамоани қайта шакллантириш жараёнини давом эттирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар