«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас ўз иш услуби ҳақида гапириб берди.
«Ўйинчиларни ривожлантиришни яхши кўраман. Ишимнинг энг ёқтирадиган жиҳати — бу ўйинчилар билан, айниқса ёшлар билан вақт ўтказиш, уларни яхшироқ қилиш ёки шунга уринишдир.
Мен улар билан вазиятларни таҳлил қиламан. Уларнинг кумирларини таҳлил қиламан. Ўз фикримни айтаман. Улар ҳам ўз фикрини айтади, шундан сўнг майдонга чиқиб, бунинг устида якка тартибда ишлаймиз», — деди Фабрегас The Athletic нашрига берган интервюсида.
Маълумот учун, Сеск Фабрегас «Комо»ни 2024 йилдан бери бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасига йўл олди.