Live
1
Ўзбек

Балде ёзда «Барселона»ни тарк этиши мумкин. Унга АПЛнинг 3 клуби қизиқмоқда

Футбол
6 июн, 11:49
Transfermarkt портали Балденинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Балде ёзда «Барселона»ни тарк этиши мумкин. Унга АПЛнинг 3 клуби қизиқмоқда
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Балде катта эҳтимол билан жамоани тарк этади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» жамоалари унга қизиқмоқда.

Футболчининг ўзи Каталония клубида қолишни истамоқда. Бироқ клуб молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида Алехандро бўйича таклифларни кўриб чиқади.

Маълумот учун, Балде «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг жамоа билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Якунланган мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, учта голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали Балденинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар