«ПСЖ» клуби вингер Брэдли Барколя билан шартномани узайтириши бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Европанинг топ-клублари вазиятни фаол кузатиб бормоқда. Агар футболчининг парижликлар клуби билан музокараларида қийинчиликлар юзага келса, улар ҳаракатга тушишга тайёр.
Transfermarkt портали ўйинчининг бозор нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Барколя барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг парижликлар клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.