Live
6
Ўзбек

Германия кубогининг 1/32 финалига қуръа ташланди

Футбол
6 июн, 13:53
Амалдаги чемпион меҳмонда ўйнайди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Германия кубогининг 1/32 финалига қуръа ташланди
Фото: Getty Images

Германия кубогининг 1/32 финалига қуръа ташланди. Ушбу босқич ўйинлари анъанага кўра мавсум бошида – август ойида бўлиб ўтади.

«Бавария»нинг рақиби ўтган мавсумда 3-лигада ғолиб чиқиб, Иккинчи Бундеслигага кўтарилган «Оснабрюк» жамоаси бўлди.

Германиянинг бошқа айрим топ клублари ким билан ўйнашини кўриб чиқамиз.

«Оснабрюк» – «Бавария»;
«ХЕБК Ҳамбург» – «Боруссия» Д;
«Веен-Висбаден» – «Байер»;
«Ганза» – «Штутгарт».

Ўтган мавсум Германия кубоги финалида «Бавария» «Штутгарт»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Беллашувда Ҳарри Кейн ҳет-трикка эришганди.

Бугунги янгиликлар