«Париж» ҳужумчиси Чиро Иммобиле жамоадаги келажаги ҳақида саволга жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, италиялик 38 ёшли форвард феврал ойида Франция клуби сафига келиб қўшилганди.
«Кейинги мавсумда «Париж»да қоламан», — дея Иммобиленинг сўзларидан келтиради Sky Sports нашри.
Маълумот учун, Иммобиле фаолияти давомида «Женоа», «Торино», «Боруссия Д», «Севиля», «Лацио», «Бешиктош», «Болоня» ва бошқа жамоаларда ҳам тўп тепган.
Ўтган мавсум Иммобиле клуб сафида барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.