«Комо» президенти Мирван Суварсо яримҳимоячи Нико Паснинг «Реал»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
«Нико Пас биз билан яна бир йил қоладими? Қарор фақат «Реал»га боғлиқ. Биз кутяпмиз. Ҳаммаси уларнинг қўлида», — дея журналист Фабрицио Романо Суварсонинг сўзларини келтиради X ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, «Комо» 2024 йилда аргентиналик футболчини сотиб олганди. Мадрид клуби эса футболчини 10 миллион евро эвазига қайтариб сотиб олиш имкониятини сақлаб қолган.
Ўтган мавсумда Пас барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.