Live
4
Ўзбек

Эвра: «Энг яхши спорт формамда Ямални «еб қўйган» бўлардим. Ишонмасангиз, Роналду ва Мессидан сўранг»

Футбол
6 июн, 13:28
Франциялик собиқ ҳимоячи ҳозирги даврнинг энг иқтидорли ёш футболчиларидан бири ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Эвра: «Энг яхши спорт формамда Ямални «еб қўйган» бўлардим. Ишонмасангиз, Роналду ва Мессидан сўранг»
Фoтo: Gettyimages

«Манчестер Юнайтед» ва Франция миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра «Барселона» вингери Ламин Ямал билан эҳтимолий қарама-қаршилиги қандай якун топиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Энг оптимал спорт формамда Ямални шунчаки «еб қўйган» бўлардим. Кечир, Ламин. Мен сени яхши кўраман… Аммо Криштианудан, Мессидан, менга қарши ўйнаган бошқа футболчилардан сўраб кўринг, мен яхши йигит бўлмаганман», — дея Эвра сўзларидан иқтибос келтирди ESPN UK.

Маълумот учун, Ламин Ямал «Барселона» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунига етган мавсумда 18 ёшли вингер 45 та ўйинда 24 та гол урди ва 18 та голли узатма етказиб берди.

Эслатиб ўтамиз, шу билан бирга Ямал Ла Лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Бугунги янгиликлар