Live
4
Ўзбек

«Бавария» яримҳимоячиси Палиня яқин орада келажаги борасида бир қарорга келади

Футбол
6 июн, 13:28
«Бавария» жамоаси яримҳимоячиси Жоау Палинья «Тоттенҳэм»га тўлақонли равишда кўчиб ўтмоқчи.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Бавария» яримҳимоячиси Палиня яқин орада келажаги борасида бир қарорга келади
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Жоау Палиня ўз келажаги ҳақида тез кунларда қарор қабул қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда иккита вариант мавжуд – «Тоттенҳэм» ва «Спортинг» Лиссабон.

Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Ҳозирча «Тоттенҳэм» кўпроқ имкониятга эга. Аммо лондонликлар «Бавария» билан келишув шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича музокара ўтказмоқчи. Дастлабки битимда сотиб олиш суммаси кафолатланган 25 миллион евро ва у эҳтимолий бонуслар билан 30 миллионгача кўтарилиши мумкин эди. Лондониклар камроқ тўлашни хоҳлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Палиня Де Зерби жамоаси АПЛда қолишида муҳим рол ўйнади. Жумладан, 38-турда 30 ёшли португалиялик «Эвертон»га қарши ўйинда (1:0) ғалаба голини урган, бу гол «Вест Ҳэм»ни Чемпионшипка йўллашга сабаб бўлди.

Бугунги янгиликлар