Live
4
Ўзбек

Карл жароҳат туфайли ЖЧни ўтказиб юборишига муносабат билдирди

Футбол
6 июн, 12:32
Мундиални ўтказиб юбориши аниқ бўлган 18 ёшли футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фикрлари билан ўртоқлашди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Карл жароҳат туфайли ЖЧни ўтказиб юборишига муносабат билдирди
Фoтo: Gettyimages

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Германия миллий жамоаси аъзоси Ленарт Карл жароҳат туфайли мусобақани ўтказиб юборишини тасдиқлади.

«Нимадан бошлашни ҳам билмаяпман, аммо энг муҳим мусобақани ўтказиб юборишга мажбурлигимга чидаб бўлмайди. Жаҳон чемпионатига яхши спорт формасида етиб келиш учун барчасини қилдим. Афсуски, жароҳатлар кўпинча энг кераксиз паллада юз беради. Жамоадошларимга омад ёр бўлишини тилайман ва уларни ҳар дақиқа қўллаб-қувватлаб тураман! Янада кучлироқ бўлиб қайтаман — ваъда бераман. Мени қўллаб-қувватлаб ёзганларга раҳмат. Омад, Германия миллий жамоаси!» — деб ёзди Карл ўз саҳифасида.

Аввалроқ, Германия миллий жамоаси устози Юлиан Нагелсман ёш футболчи машғулотда жароҳат олгани ҳақида маълум қилганди. Кейинроқ Карлнинг жароҳати жиддийлиги ва хавбек мундиални ўтказиб юборишга мажбур бўлиши аниқланди. Қайдномада унинг ўрнини «РБ Лейпциг» вакили Ассан Уэдраого эгаллайди.

Бугунги янгиликлар