Live
1
Ўзбек

А Сериянинг янги мавсумига қуръа ташланди — «Интер» дебютантга қарши ўйнайди

Футбол
6 июн, 11:56
Дастлабки тур беллашувлари 23 август санасига белгиланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
А Сериянинг янги мавсумига қуръа ташланди — «Интер» дебютантга қарши ўйнайди
Фото: Getty Images

А Серия расмий сайтида 2026/2027 йилги мавсум учун ўйинлар тақвими эълон қилинди.

Дастлабки тур беллашувлари 23 август санасига белгиланган. Амалдаги чемпион «Интер» дебютант «Монца»ни қабул қилади. «Наполи» эса меҳмонда «Женоа» билан куч синашади.

3-турда мухлислар бирйўла иккита марказий баҳсга гувоҳ бўлишади.

«Интер» уйда «Наполи»ни қабул қилади. «Милан» эса «Ювентус» меҳмони бўлади.

А Серия, 1-тур жуфтликлари:

  • «Аталанта» - «Сассуоло»;
  • «Болонья» - «Лацио»;
  • «Фрозиноне» - «Ювентус»;
  • «Женоа» - «Наполи»;
  • «Интер» - «Монца»;
  • «Парма» - «Каляри»;
  • «Рома» - «Фиорентина»;
  • «Торино» - «Милан»;
  • «Удинезе» - «Комо»;
  • «Венеция» - «Лечче».

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар