Live
4
Ўзбек

Балерди жароҳат сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Футбол
6 июн, 12:30
Эндиликда Лионел Скалони Леонардо ўрнига бошқа ҳимоячини чақиради.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Балерди жароҳат сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланиши арафасида таркибий йўқотишга учради.

Қайд этилишича, 26 ёшли ҳимоячи Леонардо Балерди жароҳат сабабли мундиалда иштирок эта олмайди.

«Леонардо Балерди ўнг оёғининг камбаласимон мушагидан жароҳат олди ва шу сабабли Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилмайди. Тезроқ соғайиб кетишингни тилаймиз», — дейилади Аргентина миллй жамоаси баёнотида.

Эндиликда Лионел Скалони Балерди ўрнига бошқа ҳимоячини чақиради. Аргентина миллий жамоаси J гуруҳида иштирок этади. Улар Жазоир, Австрия ва Иорданияга қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар