Live
4
Ўзбек

Скалони: «Мессида ҳаммаси яхши, тикланиш жараёни давом этмоқда»

Футбол
6 июн, 02:30
Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лео ҳақида фикр билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Скалони: «Мессида ҳаммаси яхши, тикланиш жараёни давом этмоқда»
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони «Интер Майами» вингери Лионел Месси ҳақида фикр билдирди.

«Леода ҳаммаси яхши. У жамоа билан бирга машғулот ўтказди ва бу жуда муҳим. У тўлиқ изоляцияда эмас ва тикланиш жараёни давом этмоқда.

Балки Месси ўртоқлик ўйинларида иштирок этиб, майдонга тушиши ҳам мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам у анча яхши ҳолатда, бу эса бизни хотиржам қилади.

Агар жамоадан яна кимдир жароҳат олса ва ўйнай олмаса, унинг ўрнига муносиб футболчи топа олишимизга тўлиқ ишонамиз», — деди Скалони.

Маълумот ўрнида, Месси май ойи охирида жароҳат олганига қарамай, 2026 йилги жаҳон чемпионати учун миллий жамоа рўйхатига киритилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Бугунги янгиликлар