Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Саудия Арабистони, Парагвай, Канада ва Ҳаити ўртоқлик ўйини доирасида майдонга тушди.
Саудияликлар Шимолий Америка вакили Пуэрто-Рико билан куч синашди ва йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Парагвай Никарагуани 4:0 ҳисобида енгган бўлса, Канада ўз уйида Ирландия билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Шунингдек, Ҳаити миллий жамоаси АҚШда Перуга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўртоқлик ўйинлари
Саудия Арабистони — Пуэрто-Рико 3:0
Голлар: Мандаш 45+1, ал Ҳамдан 51, ад Довсарий 88.
Парагвай — Никарагуа 4:0
Голлар: Каку 17, Алмирон 42, Галарза 62, Майдана 67.
Канада — Ирландия 1:1
Голлар: О'Брайан 23 (авт) — Огбене 60.
Ҳаити — Перу 1:2
Голлар: Исидор 16 — Гарсес 81, Велес 84.