Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар келаси ҳафтадан тўлиқ машғулотларга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Estadão нашри хабар берди.
«Неймарнинг ҳолати аниқ. У ҳозир индивидуал машғулотлар ўтказмоқда. Бугун, 6 июн куни МРТ текширувидан ўтади. Текширув натижаларига кўра, келаси ҳафтадан жамоа билан умумий машғулотларга қўшилиши мумкин», - деди Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти.
34 ёшли Неймар Бразилия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Коритиба»га қарши учрашувда (0:3) болдиридан жароҳат олган эди. У ўйиннинг 65-дақиқасида майдонни тарк этган.
Шунга қарамай, Неймар Бразилия миллий жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилган.