Live
2
Ўзбек

Анчелотти: «Бразилия ЖЧ-2026да ғолиб бўлиши мумкин»

Футбол
5 июн, 05:05
Италиялик мутахассис миллий жамоадан нимани талаб қилаётганини айтди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Анчелотти: «Бразилия ЖЧ-2026да ғолиб бўлиши мумкин»
Фото: Getty Images

Бразилия миллий жамоасини бош мураббийи Карло Анчелотти шогирдларининг бўлажак жаҳон чемпионатидаги ғалабасига ишонади.

«Менимча, ҳа, ғолиб бўлишимиз мумкин. Футболчиларда юқори умид ва ишонч туйғусини шакллантиришни хоҳлайман. Олдинга қўйилган мақсад ва умидлар қанчалик юқори бўлса, мотивация жуда кучли бўлади.

Иқтидордан фақат аҳил ва жипслашган жамоа мавжуд бўлгандагина унумли фойдаланиш мумкин. Шу жиҳат устида ишлашимиз керак ва буни албатта амалга оширамиз. Психологик омил жуда муҳим аҳамиятга эга: футболчилар худбинликдан йироқ, камтар бўлишлари, ягона мақсад йўлида тинимсиз меҳнат қилишлари ва жамоа муваффақиятига ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим», — деди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Бразилия миллий жамоаси Марокаш, Ҳаити ва Шотландия билан беллашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
Бугунги янгиликлар