«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Мадриднинг «Реал» клубидаги эҳтимолий фаолияти ҳақида фикр билдирди.
54 ёшли мутахассисга «қироллик клуби» бошқарувига келиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар юзасидан савол берилди.
«Ҳозир мени қаерда қадрлашларини ўйлаяпман. Мен «Астон Вилла»га керакман. Сизга ишонган инсонларга миннатдор бўлиш керак. Бундай муносабатни қадрлаш лозим», — деди Эмери Footmercatо нашрига.
Мутахассиснинг бу сўзлари унинг айни пайтда Англия клубидаги фаолиятини давом эттириш ниятида эканини англатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери 2022 йил ноябридан буён «Астон Вилла»ни бошқариб келмоқда.
Маълумот учун, ўтган мавсумда бирмингемликлар Европа лигаси ғолибига айланган ва Англия Премер Лигасини тўртинчи ўринда якунлаган.