«Манчестер Юнайтед» «Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали трансфери учун курашга қўшилди.
Caught Offside хабарига кўра, манкунианликлар 26 ёшли футболчи учун 80-90 миллион евро атрофида маблағ сарфлашга тайёр.
Бироқ «Нюкасл» италиялик футболчини камида 110 миллион еврога баҳоламоқда. Манбада қайд этилишича, «қарғалар» Тоналини сотишга интилмаяпти ва фақат жуда катта таклиф тушган тақдирдагина музокараларга киришиши мумкин.
Сандро Тоналига бошқа топ-клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, «Арсенал» ва «Манчестер Сити» ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Ўтган мавсум яримҳимоячи барча мусобақаларда 53 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Сандро Тонали 2023 йилда «Милан»дан «Нюкасл» сафига кўчиб ўтган эди.
Маълумот учун, футболчининг «Нюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, Тransfermarkt портали эса уни 80 миллион еврога баҳоламоқда.