Бугун
41
Ўзбек

Клоппнинг агенти «Реал» ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Футбол
6 июн, 07:12
Германиялик мутахассиснинг мураббийликка қайтиши режалаштирилмаяпти.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Клоппнинг агенти «Реал» ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Foto: Getty Images

Юрген Клоппнинг агенти Марк Косикке германиялик мутахассиснинг «Реал» бош мураббийига айланиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

Аввалроқ Мадрид клуби президентлигига номзод Энрике Рикелме сайловда ғалаба қозонган тақдирда Клоппни жамоа бошқарувига олиб келмоқчи экани ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Фабрицио Романонинг ёзишича, Косикке бу хабарларга кескин муносабат билдирган.

«Бу анчада бери жонга тега бошлади. Клопп мураббийлик фаолиятига қайтишни режалаштирмаяпти», — деди агент.

Шу тариқа, Юрген Клоппнинг яқин келажакда «Реал» ёки бошқа клуб бошқарувига келиши ҳақидаги миш-мишлар ўз тасдиғини топмади.

Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис 2024 йилда «Ливерпул»ни тарк этганидан сўнг мураббийлик фаолиятида танаффус олган эди.

Маълумот учун, аввалроқ Энрике Рикелме сайловолди дастури доирасида Клопп номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар