Live
4
Ўзбек

Теннис. Андреева XXI асрда «Катта дубулға» мусобақасида ғолиб чиққан учинчи энг ёш теннисчи

Теннис
6 июн, 12:45
Теннис бўйича Франсия очиқ чемпионати аёллар мусобақаси ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Теннис. Андреева XXI асрда «Катта дубулға» мусобақасида ғолиб чиққан учинчи энг ёш теннисчи
Фoтo: Gettyimages

Жаҳоннинг саккизинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Мирра Андреева «Ролан Гаррос-2026» мусобақаси финалида полшалик Майя Хвалинска устидан (рейтингнинг 114-ракеткаси) 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада, Мирра бу каби мусобақаларда зафар қучган учинчи энг ёш теннисчи сифатида тарихга кирди. Маълумот учун, россиялик собиқ теннисчи Мария Шарапова 2004 йил 17 ёшида «Уимблдон»ни ютган ва британиялик Эмма Радукану 18 ёшида 2021 йилда US Open титулини қўлга киритган.

19 ёшли Андреева фаолиятидаги олтинчи ва илк «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Бугунги янгиликлар