«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Антони Марсиал Мексиканинг «Монтеррей» клуби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Марсиал Мексика клуби сафига 2025 йилнинг сентябр ойида келиб қўшилган эди. Бу вақт давомида у 20 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Антонио фаолияти давомида «Монако», «Манчестер Юнайтед», «Севиля» ва Грециянинг АЕК клубларида ҳам тўп тепган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, франциялик футболчининг ҳозирги бозор қиймати 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда.