Live
1
Ўзбек

Ватцке: «Ҳоланд келажакда «Реал» сафида ўйнашни истайди»

Футбол
6 июн, 11:37
Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Ватцке: «Ҳоланд келажакда «Реал» сафида ўйнашни истайди»
Фото: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби президенти Ханс-Йоахим Ватцке «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг «Реал»га эҳтимолий трансфери ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мен Холанднинг «Реал» ҳақида нима деб ўйлашини жуда яхши биламан. Сизга айта оламанки, у «Реал»га жуда қаттиқ ҳавас қилади ҳамда келажакда уларнинг сафида тўп тепишни хоҳлайди. Бироқ келаси мавсумда у «Манчестер Сити»да ўйнашда давом этади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ», — дея Ватцкенинг сўзларини келтиради Madrid Zone нашри.

Якунланган мавсумда норвегиялик фтуболчи «шаҳарликлар» сафида барча турнирлар доирасида 52 та ўйинда 38 та гол урди ва 9 та ассистни қайд этди. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар