«Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, италиялик 26 ёшли футболчига «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда.
Шу билан бирга, «Нюкасл» Тоналини шунчаки қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб Сандрони лойиҳанинг асосий ўйинчиларидан бири деб ҳисоблайди ва унда жамоанинг келажакдаги таянчини кўради.
Футболчининг «Нюкасл» билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Агар футболчи клубни тарк этишни истаса, Англия клуби хавбекни 115 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Ўтган мавсум яримҳимоячи барча мусобақаларда 53 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Тонали учун 90 миллион еврогача таклиф қилмоқчи эканлиги хабар қилинганди.